АсосийJamiyat

Фарғонада уй шароитида укол олган қиз вафот этди(видео)

'Фарғонада уй шароитида укол олган қиз вафот этди(видео)'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида собиқ ҳамшира уй шароитида укол қилиши оқибатида қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда “Zamon.uz” ёзмоқда.

Маълум бўлишича, айбланувчи 1988-2000 йилларда туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишлаган. Кейинчалик соғлиги ёмонлашгач, ишламай қўйган ва қишлоқдошларининг илтимоси билан уй шароитида буюрилган уколларни қилиб келган.

Овсинининг келини ҳам қизи бетоб экани, шифокор ёзиб берган уколларни қилиб беришини илтимос қилгач, қариндошига йўқ, деёлмаган ҳамшира шифокор тавсия қилган “Сефтокс” номли кукунни 10 грамм “Новокаин” билан эритган ва эритманинг 0,1 грамини беморнинг чап қуймуч қисмига синама тарзда юборган.

Орадан 3-4 дақиқа ўтгач, қиз қорни оғриётганини айтиб, қайт қилиб юборган ва сал ўтмай ҳушини йўқотган. Қизни Бувайда туман Тез тиббий ёрдам бўлими 9-сонли шохобчасига олиб борилаётган вақтда вафот этган.

Шунингдек, Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра қизалоққа “Сефтокс-Навакаин” эритмаси юборилганда ножўя таъсир қилиши оқибатида аллергик реакцияни юзага келтирган ва нафас йўллари беркилиб қолган. Уй шароитида мазкур ҳолатни олдини олишда фойдаланиладиган дори воситалари йўқлиги сабаб ўлим ҳолати қайд этилган.

Ҳолат юзасидан юритилган иш Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 102-моддаси (Эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) 1-қисми билан малакаланиб, унинг аёл киши экани, муқаддам судланмагани, жабрланувчининг қонуний вакилини унга нисбатан даъвоси йўқлигини енгиллаштирувчи ҳолат сифатида инобатга олиб, модда санкциясида назарда тутилган 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар