АсосийDunyo

Россия депутатлари Путиндан истеъфо талаб қилмоқда

'Россия депутатлари Путиндан истеъфо талаб қилмоқда'ning rasmi

Москва ва Санкт-Петербургнинг 18 округидаги депутатлар Россия президенти Владимир Путиннинг истеъфосини талаб қилиб, оммавий баёнотни имзоладилар.

Буни имзо тўплаётган Санкт-Петербург округи депутати Ксения Торстрем ўз твиттерида эълон қилган.

Image

“Биз, Россия муниципал депутатлари, президент Путиннинг хатти-ҳаракатлари Россия ва унинг фуқаролари келажагига зарар етказади деб ҳисоблаймиз. Биз Владимир Путиннинг Россия президенти лавозимидан кетишини талаб қиламиз", — дейилади унда.

Ҳужжатга 20 нафар депутат имзо чеккан.

Image

Маълумотларга кўра, шу каби баёнотлар имзоланиш жараёни 1 ҳафта аввал бошланган.

Хусусан, Санкт-Петербургдаги"Смолнинское" муниципалитети депутатлари Давлат думасини Путинни Украинадаги уруш туфайли лавозимидан четлаштириш учун унга нисбатан давлатга хиёнатда айбловлар қўйишга чақирган. Хориж ОАВ улар рус армиясини обрўсизлантириш бўйича протоколлар тузишганини ҳам нашр қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Ломоносовский" муниципал округи депутатлари ҳам Россия президентининг раҳбарликдан кетишини талаб қилган.

    Бошқа янгиликлар