"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкентнинг Олмазор ва Яккасарой туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Хусусан, 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида Олмазор тумани, Сағбон 4-берк кўчаси ҳудудида жойлашган ер ости ўрта босимли Д-76 ммли ҳамда паст босимли Д-40 ммли ер усти газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли 2022 йил 13 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:30га қадар "Ҳофиз Куҳакий" маҳалласидаги 125 та ҳовли хонадонларда ҳамда 9 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан:
1. Нонвойхона-6 та;
2. Офис-1 та;
3. Овқатланиш шохобчаси-2 та.
Шунингдек, Яккасарой тумани, Баҳодир кўчасида жойлашган ўрта босимли Д-89 ммли ер усти газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилмоқда. Бу орада 2022 йил 13 сентябрь куни соат 11:00 дан 17:00га қадар Баҳодир кўчасидаги 2 та кўп қаватли уйдаги 150 та хонадонларда ҳамда 2 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан
1. Овқатланиш шохобчаси-1 та;
2. Меҳмонхона-1 та.
"Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади ", — дейилади ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраб.






