1

Гулнора Каримова иши: Швейцария судларида яна 350 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда

ЖАМИЯТ 13.09.2022, 12:00
Гулнора Каримова иши:  Швейцария судларида яна 350 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда

Айни вақтда  Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг айрим фуқаролари томонидан жиноий йўл билан орттирилган ва хорижий давлатларга олиб чиқиб кетилган активларни қайтариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, хусусан, жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида имзоланган. Г.Каримовага илгари тегишли бўлган активларни қайтаришга қаратилган Реституцияга оид битим бўйича матбуот тадбири бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда "darakchi.uz" мухбири хабар бермоқда. 

Таъкидланишича Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг тергов доирасидаги ҳамкорлиги ва биргаликдаги кенг кўламли саъй-ҳаракатлари натижасида Гулнора Каримова ва унинг бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг активларини мусодара қилиш бўйича ишлар Швейцария суд органларига оширилган.

Қайд этилишича, ундирилиши лозим бўлган жами сумма давом этаётган жиноий иш жараёнига боғлиқ бўлади, лекин тақрибан 686 миллион АҚШ долларига тенг.

Ушбу ишлар Швейцария судларида кўриб чиқилиб, тақрибан 336 миллион АҚШ доллари узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 131 млн АҚШ доллари Ўзбекистонга қайтиши хал бўлди, 205 млн АҚШ доллари бўйича эса якунига етмоқда.  

Ҳозирги кунда, қўшимча тақрибан 350 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи Швейцария судларида кўриб чиқилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1