Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилаётган пуллари нимага сарфланиши айтилди(видео)

ЖИНОЯТ 13.09.2022, 16:19
Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилаётган пуллари нимага сарфланиши айтилди(видео)

Адлия вазирлигида бўлиб ўтган Г.Каримовага илгари тегишли бўлган активларни қайтаришга қаратилган Реституцияга оид битим бўйича матбуот анжуманида  Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилаётган пуллари нимага сарфланиши айтилди. Бу ҳақда "darakchi.uz" мухбири хабар бермоқда

Маълумки, Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича имзоланган якуний битимда Гулнора Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 миллион долларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Ҳужжатга кўра, қайтарилган маблағлар ижтимоий соҳага, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилади.

Матбуот анжуманида 131 миллион долларни Ўзбекистондаги муҳим бўлган соҳаларга ишлатилиши назоратга олинганлиги қайд этилди. Мутахассиснинг айтишича, маблағни тўғри сарфланишида жамоатчилик назоратининг  роли ҳам муҳим. Шу сабаб маблағни сарфланиши ҳақидаги маълумотлар ОАВларда бериб борилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1