1

Эрон Ҳиндистон раислиги даврида ШҲТга қабул қилиниши мумкин – ШҲТнинг Ўзбекистон бўйича Миллий координатори

СИЁСАТ 15.09.2022, 15:52
Эрон Ҳиндистон раислиги даврида ШҲТга қабул қилиниши мумкин –  ШҲТнинг Ўзбекистон бўйича Миллий координатори

Бугун Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзолангани ҳақида "darakchi.uz" мухбири хабар қилган эди.

Меморандумда кўзда тутилган барча мажбуриятлар бажарилгач, Эрон Ислом Республикаси ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланади.

ШҲТнинг Ўзбекистон бўйича Миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов ушбу сиёсий воқеа ҳақида ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

"ШҲТ Хартияси ва унинг бошқа меъёрий ҳужжатларига кўра, ташкилотга аъзо бўлишга номзод давлат ШҲТнинг мақсад ва вазифаларини баҳам кўриши, бошқа аъзо давлатларга қарши душманона ҳаракатларни амалга оширмаслиги керак. Бундан ташқари, мамлакат ҳудуди Евросиё минтақасида бўлиши  ва унга нисбатан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциялари қўлланилмаган бўлиши керак.

Эрон бу мезонларнинг барчасига жавоб беради ва шу муносабат билан 2021 йилда бўлиб ўтадиган ШҲТнинг Душанбе саммитида ушбу давлатни Ташкилотга қабул қилиш тартибини бошлашга қарор қилинди.

Самарқанд саммити арафасида Эрон томонидан Мажбуриятлар тўғрисидаги меморандум имзоланди, бу Теҳроннинг ШҲТ Низоми ва бошқа бир қатор фундаментал ҳужжатларига қўшилиши зарурлигини билдиради. Умуман олганда, Эрон Ташкилотнинг 40 дан ортиқ ҳужжатларини ратификация қилиши керак. Фақатгина ушбу тартибдан сўнг мамлакатга тўлиқ аъзо мақоми берилади.  

Мисол учун, Ҳиндистон ва Покистон меморандум имзолаганидан бир йил ўтгач ва шунга ўхшаш барча талабларга жавоб берганидан кейин аъзоликка қабул қилинди. Ушбу амалиётга асосланиб, агар Эрон навбатдаги саммитгача ўз мажбуриятларини бажарса, у ҳолда 2023 йилда, яъни, Ҳиндистон раислиги даврида ШҲТга қабул қилиниши мумкин. Бу ерда кўп нарса Эрон томонининг ушбу тартибни амалга ошириш суръатига боғлиқ”, — деди ШҲТнинг Ўзбекистон бўйича Миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1