"Uzbekistan Airports" раҳбари Тошкент халқаро аэропортида расмий такси ишга туширилгач, ноқонуний таксичилар бир неча бор провокация уюштирганини йўловчилар хавфсизлигига таҳдид эканлигини таъкидлаб, "киракашлар" масаласини Аэропортнинг ўзи ҳал қилолмаслигини, муаммони ҳал қилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари қўллаб-қувватлаши кераклигини билдирган эди.
Вазият юзасидан маълумот берган Тошкент шаҳар ИИББга кўра, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси Анвар Джураев аэропорт ҳудуди атрофидаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар билан учрашиб, профилактик суҳбат ўтказган ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар беришган.






