Самвел Бабаян жаримага тортилди

СПОРТ 15.09.2022, 18:44
Самвел Бабаян жаримага тортилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Навбаҳор лочинлари” учрашуви якунлангандан сўнг “Навбаҳор лочинлари” футбол клубининг бош мураббийи Самвел Бабаян билан маҳаллий мухлис ҳамда ОАВ вакили иштирокида вужудга келган вазият ўрганиб чиқилган.

2022 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига Суперлиганинг 18-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Навбаҳор лочинлари” учрашуви комиссаридан келиб тушган билдиргига асосан, “Навбаҳор лочинлари” футбол клубининг бош мураббийи Самвел Бабаян учрашув якунлангандан сўнг матбуот анжумани залига кириш чоғида маҳаллий мухлис билан тортишгани, мазкур ҳолатни ўзининг телефони орқали видео тасвирга тушириб турган championatasia.uz сайти фотомухбири Жаҳонгир Файзуллаевни кўриб қолгани, Самвел Бабаян ўз ёрдамчиларига ушбу телефонга ёзилган видео материални ўчиришини буюргани, ёрдамчилари эса журналистга тазйиқ ўтказиб телефондаги ёзувларни ўчиртиришга мажбур қилгани аниқланган.

Мазкур вазият Тартиб-интизом қўмитасининг йиғилишида “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби бош мураббийи Самвел Бабаян, championatasia.uz сайти фотомухбири Жаҳонгир Файзуллаев, ушбу сайт журналисти Фахриддин Рўзиев иштирокида кўриб чиқилди. Йиғилишда тарафларнинг кўрсатмалари, тақдим этилган маълумотлар асосида Самвел Бабаян этика қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар содир этган деб топилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Самвел Бабаянга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1