АсосийJamiyat

Ўзбекистон олийгоҳларида стипендия ҳар ойнинг 5-санасига қадар берилиши лозим

'Ўзбекистон олийгоҳларида стипендия ҳар ойнинг 5-санасига қадар берилиши лозим'ning rasmi

2022 йил 1 майдан бошлаб стипендиялар ҳар ойнинг 5-санасига қадар берилиши лозим ва шарт.

Бу бўйича апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли қарор имзоланган.

"Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларга ва оилаларга тегишли жамғармалар маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар, меҳнат органлари томонидан тўланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар ҳамда жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга тўланадиган моддий ёрдам пуллари ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ҳамда пенсия ва нафақалар билан бир вақтда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади" — дея қайд этилади унда.

    Бошқа янгиликлар