АсосийJamiyat

Бугун ҳарорат 27-32 даража бўлиши кутилмоқда

'Бугун ҳарорат 27-32 даража бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, Самарқанд, Жиззах вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 27-32° ни ташкил этади. 

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 29-31° бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-22° бўлади.

    Бошқа янгиликлар