АсосийSiyosat

Озарбайжон ўзи Қорабоғ можаросини ҳал қилди — Илҳом Алиев

'Озарбайжон ўзи Қорабоғ можаросини ҳал қилди — Илҳом Алиев'ning rasmi

 Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ШҲТ Саммитида Қорабоғ можаросига тўхталди.

"Иккинчи Қорабоғ урушидаги ғалабадан сўнг Озарбайжон озод қилинган ҳудудларда минглаб километр йўллар қурмоқда. Қорабоғ можаросининг ҳал этилиши минтақа давлатлари учун янги транспорт имкониятларини очиб берди. 13 сентябрь куни Арманистон Озарбайжон билан чегара ҳудудларда кенг кўламли ҳарбий провокация ўтказди. Можаронинг авж олишида  Арманистон тўлиқ айбдор. Озарбайжон БМТ резолюциялари ижросини  таъминлаган ҳолда, ўзи Қорабоғ можаросини ҳал қилди", - деди Илҳом Алиев.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги сайтида 12 сентябрга ўтар кечаси Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Озарбайжон-Арманистон давлат чегарасининг Дашкесан, Калбажар ва Лачин йўналишларида кенг кўламли провокацияни амалга оширгани ҳақида хабар берилган. Маълумотларига кўра, бугунга келиб ҳаракатлар натижасида қурбон бўлган арман ҳарбийлари сони 105 нафарни ташкил этган. Шунингдек, 50 нафардан ортиқ Озарбайжон ҳарбийлари ҳам ҳалок бўлган. 

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатдаги вазият туфайли Самарқанддаги ШҲТ саммитида иштирок этмади. 

    Бошқа янгиликлар