1

XIV Халқаро кинофестивалда “Жомий ва Навоий” фильмини суратга олиш бўйича шартнома имзоланди

МАДАНИЯТ 16.09.2022, 19:45
XIV Халқаро кинофестивалда “Жомий ва Навоий” фильмини суратга олиш бўйича шартнома имзоланди

Маълумотларга кўра,  бу бўйича таклиф билан Шавкат Мирзиёев  томонидан чиққан ва қўшни давлат раҳбари Эмомали Раҳмон томонидан маъқулланган эди. 

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистонда маданий соҳа бўйича муҳим жараён  — “Ипак йўли дурдонаси” XIV Тошкент Халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда.

Унинг доирасида Ўзбекистон Республикаси кинематография агентлиги ва “Тожикфильм” давлат муассасаси ўртасида “Жомий ва Навоий” бадиий фильмини суратга олиш бўйича шартнома имзоланди. 

Қайд этилишича, айни пайтга қадар икки давлат вакилларидан таркиб топган ижодий гуруҳ томонидан ушбу кинолойиҳа учун тарихий материаллар тўпланди, икки мутафаккирни боғлаб турган ришталар пухта ўрганилди. Икки давлат киноижодкорлари ҳамкорлигида “Жомий ва Навоий” бадиий фильми сценарийси тайёрланди.

Фильмда ҳазрат Навоий ўз асарларидаги устозига бўлган ҳурмат ва эҳтиромини намоён этилади. 

Мазкур кинолойида нафақат Ўзбекистон ва Тожикистондан, балки хорижий мамлакатлардан ҳам мутахассислар жалб қилинади. Жумладан,  маслаҳатчи ва ҳамкор  сифатида Францияда таниқли режиссёр ва продюсер Люк Бессон, Россиядан машҳур сценарист ва режиссёр Юсуф Розиқов таклиф қилинган. Фильмда Шарқ уйғониш даврининг Европага таъсирига ҳам ўрин ажратилган.  Машҳур Голливуд актёри Арманд Ассанте ҳам фильмда асосий роллардан бирини ижро этиши кутилмоқда.

Таъкидланиишича, бугун бўлиб ўтган учрашувда Люк Бессон,  Арманд Ассанте ва бошқалар мазкур кинолойиҳанинг аҳамияти ҳақида гапириб, Жомий ва Навоий ҳаётининг муҳим қирраларини ўзида акс эттирган ушбу кинолойиҳа уларда қизиқиш уйғотгани, уни амалга оширишда албатта иштирок этишларини маълум қилишган. 

Мавзуга доир:

Люк Бессон: Жомий ва Навоий ҳақида қизиқарли фильм олинишига ишонаман!

Шарҳлар

Меҳмон 16.09.2022, 20:38
Фото Точикфилм. Сделайте пожалуйста ссылку на наш сайт.
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1