1

Биз турклар Ўзбекистонга келмай туриб, маданий илдизларимизни тушуна олмаймиз — Аҳмет Мисбаҳ Демирcан

МАДАНИЯТ 16.09.2022, 21:32
Биз турклар Ўзбекистонга келмай туриб, маданий илдизларимизни тушуна олмаймиз — Аҳмет Мисбаҳ Демирcан

Аввал хабар берганимиздек, 13-18 сентябрь кунлари “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилмоқда. 15 сентябрь куни кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда 14 давлатдан ташриф буюрган кино усталари ва машҳур юлдузларнинг қизил йўлак бўйлаб кириб келиши тадбирнинг асосий қисми бўлди.

Дарҳақиқат, мухлислар томонидан олқишлар остида кириб келган жаҳон юлдузлари орасида турк киноактёрларига бўлган қизиқиш алоҳида сезилиб турди. Ўзбек киносеварлари турк кинолари орқали таниш бўлган чеҳраларни олқиш ва ҳайқириқлар билан қарши олди.

"darakchi.uz" мазкур тантанали очилиш маросимда турк санъатига бўлган қизиқишларни инобатга олиб, қардош мамлакат делегацияси аъзолари билан суҳбатда бўлди. Туркия Маданият ва Туризм вазири ўринбосари Аҳмет Мисбаҳ Демирcан Ўзбекистон ҳақида, шунингдек, икки мамлакат маданиятидаги ўзига хослик ва бирлик хусусида ўз қарашлари билан ўртоқлашди. 

"Ўзбекистон деганда тарихий бинолар, мақбаралар, мадрасалар кўз олдимизга келади. Ҳожа Аҳмад Яссавийдан бошлаб, гарчи унинг мақбараси Ўзбекистондан ташқарида бўлса ҳам, лекин битта минтақада, барча улуғларни ихлос билан яхши кўрамиз. Самарқанд, Бухоро, Тошкентдаги қадимий биноларни жуда ёқтираман. Энг муҳими, ўзбекларнинг меҳмондўстлиги, самимийлиги ёқди. Одамгарчилиги ёқди. Миллий таом — паловни ҳам жуда ёқтираман.  

Ўзбекистон бизнинг ота юртимиз. Турклар шу ҳудуддан илҳом олади. Бу ерга келмай туриб, маданий илдизларимизни тушуна олмаймиз. Шу боис алоқаларимизда камчиликлар бўлмаслиги керак. Ўзбекистон турк дунёсида ҳам ўзининг мустаҳкам ўрнини топиб боряпти. Ўзбекистон маданияти жуда қадимий, у ердан кино учун исталган мавзуларни топса бўлади. Бу ерда жуда кўп ҳамкорликда ишлар қилиш мумкин", - дейди Аҳмет Мисбаҳ Демирcан

Маълумот учун: 15 сентябрь куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" форумлар саройида "Турк киноси кунлари"нинг тантанали кечаси бўлиб ўтди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1