1

Халқаро кинофестиваль доирасида ташкил этилган "Турк киноси кунлари" қaндай ўтди? (видео)

МАДАНИЯТ 17.09.2022, 00:32
Халқаро кинофестиваль доирасида ташкил этилган "Турк киноси кунлари" қaндай ўтди? (видео)

XIV Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида ташкил этилган "Турк киноси кунлари" тадбири кутилганидек минглаб мухлисларни бир манзилда жамлади, сабаби унда туркиялик машҳур режиссёр ва актёрлар ҳам иштирок этишди. 

Тадбирда меҳмон ва мезбон ижодкорлар анъанага кўра қизил йўлакдан ўтишди. Алвон гиламда ёш ижодкорлардан тортиб, таниқли, эл севган ўзбек ва турк актёрларни учратиш мумкин.  

Машҳурлар билан кўришиш истагида жамланган мухлислар эса деярли ҳар бир ижодкор билан суратга тушди.

Кечанинг асосий меҳмонларидан бири Нургул Ешилчай ва Бурка Ўзчивит бўлди. 

Туркиялик юлдузлар иккинчи маротаба мухлислари қуршовида қолиб кетди.

Туркиялик ижодкорлар ўртасидаги тушунмовчилик... Аслида вазият қандай бўлган?

Бугун ижтимоий тармоқларда “Турк киноси кунлари”да турк актёрлари ўртасида юзага келган ўзаро келишмовчилик сабабли гўёки ушбу тадбир  "бузилгани" ҳақида хабарлар тарқалмоқда.  

Аммо бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Тадбир бузилмади, юзага келган тушунмовчилик қисқа муддатда бартараф этилган. Учрашувлар дастур асосида ўтказилди. Ижодий учрашув давомида сўзга чиқиши керак бўлган актёрларнинг барчаси сўзга чиқди.

Хусусан, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов: "Агар актёрлар шахсий сабабларга кўра, битта саҳнада ёки залда ўтиришни исташмаган экан, бу уларнинг шахсий иши. Қолаверса, биз меҳмон санъаткорларга босим ўтказа олмаймиз. Энг муҳими, ваъда қилинган барча актёрлар тадбирга таклиф этилди ва учрашувлар тўхтаб қолгани йўқ" дея таъкидлади.

Тадбирнинг энг "қайноқ" лаҳзаларини You Tube саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.

Ойбек Шукуров.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1