Молия вазирлиги Ташаббусли буджет жараёни 2022 йил иккинчи мавсуми якунланганлигини маълум қилди.
Овоз бериш босқичи якунларига кўра, мамлакат бўйлаб жами 1418 та лойиҳалар ғолиб деб топилган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.
"Шу муносабат билан, мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқароларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, келгусида ҳам ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этилишида фаол иштирок этишингизни, ташаббус кўрсатишингизни сўраб қоламиз", – дейилади вазирлик хабарида.






