АсосийJamiyat

Навоийдаги уйдан топилган одам скелети бўйича текшириш бошланди — Бош прокуратура

'Навоийдаги уйдан топилган одам скелети бўйича текшириш бошланди — Бош прокуратура'ning rasmi

Кеча Навоий вилояти Хатирчи туманида 16 сентябрь куни хонадонларнинг биридан уй эгаси ер ковлаётиб кўмиб юборилган одам скелети топиб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Р. З жорий йилнинг 16 сентябрь куни яшаш хонадони ҳовлисида жойлашган экин ерини ковлаётган вақтида, одам суягига ўхшаш суяклар чиққанлигини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълум қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Хатирчи туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий ҳамда суд-тиббий криминалистик экспертизалар тайинланган. 

Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар