Тошкентда аёл эри билан юрганликда айблаб, Педагогика университети талабасини "самосуд" қилди (видео)

ЖАМИЯТ 19.09.2022, 14:27
Тошкентда аёл эри билан юрганликда айблаб, Педагогика университети талабасини "самосуд" қилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда аёл эри билан юрган қизни "самосуд" қилгани акс этган видео тарқалди. Айтилишича, "самосуд" қилинган қиз Педагогика университетининг талабаси бўлган.

Ҳодиса бўйича университет маъмурияти расмий изоҳ беришича, ушбу воқеа юзасидан ўрганиш олиб борилган.

Аниқланишича, университет талабаси Ю.Р. доимий яшаш жойи Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан Ж. исмли йигитнинг автомошинасида ота-онаси томонидан юборилган почта (озиқ овқат маҳсулотлари) ни икки марта қабул қилиб олган.

Талаба қизга ота-онасидан юборилган почтани Ж.исмли шахс университетга олиб келганида унинг аёли (видеодаги аёл) ҳам ёнида бўлган.  

Бир неча кундан кейин содир бўлган видеодаги жанжалли ҳолат талаба Ю.Р. учун ҳам тушунарсиз бўлиб, ушбу воқеа юзасидан талаба Ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилган.  

"Шу ўринда ахборот тарқатувчилар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан хаққоний ва холис ахборот тарқатишингизни,  айниқса билиб билмай қиз бола шаънига турли туҳматлар қилмаслигингизни сўраб қоламиз.  

Ушбу масала юзасидан Ички ишлар органи масъуллари томонидан тергов ишлари олиб борилаётган маълум қиламиз" , – дейилади университет муносабатида.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1