1

Интерпол одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёлни Малайзияда қўлга олди

ЖИНОЯТ 19.09.2022, 15:24
Интерпол одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёлни Малайзияда қўлга олди

Ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан Интерпол каналлари орқали одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган ва ўзгартирилган шахсий маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл) Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди.   Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси маълум қилди.

Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасида олиб борилган қўшма ҳаракатлар ва тезкор ахборот таъминоти, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакилларининг бевосита кўмагида жиноятчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш имконини берди.

Малайзия ҳукумати қидирувдаги аёлни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қароридан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчи муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб кетилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1