АсосийJamiyat

Тошкентда коммунал тўловлар масаласида оммавий қабул бўлиб ўтади

'Тошкентда коммунал тўловлар масаласида оммавий қабул бўлиб ўтади'ning rasmi

Маълумот учун, жараёнлар жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимлиги боғида ўтказилади. 

Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича йрим масалаларни “маҳаллабай” ўрганиб, ҳал этиш мақсадида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва энергетика комплексидаги вазирликлар, идоралар, шаҳар-туман ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий қабул ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, “Ўзсувтаъминоти” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” АЖ, “Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга бюртмачи хизмати” ДУК, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Пойтахт Ҳудудгаз” ГТФ, “Махсустранс” ИЧБ ДУК, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва қатор бошқа идора раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилади. 

    Бошқа янгиликлар