Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 77-сессияси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Ёркдаги бош қароргоҳида 20 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеяси 77-сессиясининг умумий мунозаралари бошланди.
Тадбирда Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Ўзбекистон делегацияси раҳбари 24 сентябрь куни сўзга чиқади.