Қозоғистон президенти дунё давлатларига энергетика танқислигини олдини олишда ёрдам беришини маълум қилди

ДУНЁ 21.09.2022, 14:10
Қозоғистон президенти дунё давлатларига энергетика танқислигини олдини олишда ёрдам беришини маълум қилди

Қозоғистон яқин ойларда дунё давлатларига энергетик ресурслар танқислигини олдини олишда ёрдам беради. Бу ҳақда "Zamon.uz" Қосим Жўмарт-Тўқаев БМТ бош ассамблеясидаги чиқишидан иҳтибос келтирган Sputnik Казахстанга таяниб хабар қилди.  

"Қозоғистон савдо ва етказиб бериш занжирларидаги узилиш ортидан юзага келган энергетик ресурслар ва ўта муҳим хомашё танқислиги оқибатларини юмшатишда ёрдам беради", — деган у.

Тўқаевнинг қўшимча қилишича, узоқ муддатли истиқболда унинг давлати яшил энергетикани кенг жорий этади.

Маълумот ўрнида: Пандемиядан кейинги тикланиш даври нефть ва газга бўлган талабни оширди. Бундан ташқари, Россия-Украина можароси фонида жорий этилган санкциялар ёқилғи нархининг кескин ошишига сабаб бўлди. Нефтнинг бир баррели 2014 йилдан буён илк бор 100 АҚШ долларидан ошди. Газнинг минг кубометри эса ўртача 1500-2000 долларгача кўтарилди.

Аввалроқ БМТ бош котиби Антониу Гутерриш дунё давлатларини яшил энергетикага кўпроқ инвестиция ажратишга чақирганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+6.97° tumanli
Валюта курси
11230.39
USD 7.78
11700.94
EUR 113.6
186.04
RUB 0.65
1