1

Алишер Усмонов солиқлар тўлашдан бош тортишда ва пул ювишда гумонланмоқда

ДУНЁ 21.09.2022, 15:57
Алишер Усмонов солиқлар тўлашдан бош тортишда ва пул ювишда гумонланмоқда

Коррупция ва уюшган жиноятчиликни ўрганиш маркази (OCCRP) маълумотларига кўра, Германия полицияси россиялик олигарх Алишер Усмоновни миллионлаб евро солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва пул ювишда гумон қилмоқда.

Федерал жиноий полиция бошқармаси, Бавария штати полицияси ва солиқ терговчиларининг махсус бўлинмаси аъзолари Усмоновнинг Бавария жанубидаги Тегернзе кўли қирғоғидаги 500 квадрат метрлик қароргоҳида рейд ўтказган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари олигарх ва унинг опа-сингилларидан бирига тегишли қўшни иккита уйни ҳам текширишган.

Бунга Усмоновга нисбатан молиявий фирибгарлик бўйича бир неча ой давом этган тергов сабаб бўлган. Немис расмийлари уни миллионлаб евролар учун солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда гумон қилмоқда, чунки олигарх даромад ва совғалар бўйича зарур солиқ декларациясини тақдим этмаган. 

Журналистларнинг ёзишича, агар Усмоновга қўйилган айбловлар исботланса, жиддий қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бироқ, аниқланишича, 28 февраль куни олигарх “Россиянинг Украинага ноқонуний бостириб киришини” қўллаб-қувватлагани учун Европа Иттифоқи унга нисбатан санкциялар киритганидан кейин Мюнхендан Тошкентга учиб келган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1