АсосийDunyo

Қозоғистонда Президент сайлови қачон ўтказилиши маълум қилинди

'Қозоғистонда Президент сайлови қачон ўтказилиши маълум қилинди'ning rasmi

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев жорий йилнинг 20 ноябрига навбатдан ташқари президентлик сайловини тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президентнинг матбуот хизмати маълум қилди.

“Қозоғистон Республикаси Президенти сайлови 2022 йил 20 ноябрга тайинлансин”, дейилади фармон матнида.

Унга кўра, Марказий сайлов комиссиясига навбатдан ташқари Президент сайловини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш юклатилган.

Қайд этилишича, мазкур фармон биринчи расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бошқа янгиликлар