АсосийJamiyat

Андижонда биринчи синф ўқувчиларига хорижий брендлар логотипи туширилган қоп-қора сумкалар берилди

'Андижонда биринчи синф ўқувчиларига хорижий брендлар логотипи туширилган қоп-қора сумкалар берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида 1-синфга энди қадам қўйган ўқувчиларга қоп-қора рюкзаклар берилгани, боз устига унга хорижий брендлар логотипи туширилгани айтилган хабарлар муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги матбуот хизмати Darakchi.uz'га айни ҳолат бўйича ўрганиш олиб борилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, "Ҳ.П.С." хусусий корхонасига тегишли ишлаб чиқариш объектларида 2022 йилнинг июль-август ойлари давомида давлат рўйхатидан ўтказилган FILA”, “NIKE”, “ADIDAS”, “GUCCI”, “HELLO KITTY” хорижий товар белгиларига ўхшаш бўлган "GUCCI”, “FILA”, “NIKE”, “ADIDAS”, “Hello Kitty” номли ўқувчилар рюкзакларини ишлаб чиқарганлиги ҳамда "Ўқув таълим-таъминот" давлат муассасасининг шартномасига асосан, Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчиларига тарқатилганлиги аниқланган.

"Бу билан корхона вакиллари Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофаза олган товар белгиларига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш белгилардан фойдаланган ҳолатда маҳсулотларини ишлаб чиқариши ва сотувга таклиф қилиши қонун хилоф ҳисобланади. "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунининг 3-, 26- ва 27-моддаларига асосан товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади" — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан "Ҳ.П.С." хусусий корхонасига нисбатан Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан  ўзганинг товар белгиси бўлган ва муҳофаза қилинаётган белгига ўхшаш товар белгиларидан ноқонуний фойдаланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилган.  Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддасига асосан кўриб чиқиш учун судга юборилган.

    Бошқа янгиликлар