1

Навбат Эронга...

ДУНЁ 21.09.2022, 21:35
Навбат Эронга...

Мамлакатда кенг кўламли норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Душанба куни Эроннинг аҳоли энг гавжум шаҳри бўлган Теҳроннинг шимолий Рашт ва дин яхши ривожланган Машҳад кўчалари минглаб намойишчилар билан тўлди, дея ёзмоқда Iran International.

Бундай норозиликларга 22 яшар маҳбус Маҳса амирининг ўлими сабаб бўлгани айтилади. Полициянинг таъкидлашича, у бош рўмолини талаб даражасида ўрамаган. Гувоҳларга кўра,  уни полиция ходимлари дўппослашган. 

Шубҳасиз, норозиликлар ижтимоий эркинликларга интилиш билан боғлиқ. Жараён қатнашчиларининг аксарияти руҳоний бошқарувнинг моҳиятини ва унинг энг юқори рамзи бўлган олий раҳнамо Али Хоманаийни рад этмоқда.

Бундай катта миқёсда ҳеч қачон кузатилмаган ҳаракатда, юзлаб, ҳатто минглаб норозилик билдирган аёллар рўмолларини ечиб, бошлари устида силкитишган. Аёллар ҳатто ёш қизнинг она шаҳри бўлган Саққез каби кичик, анъанавий шаҳарларда ҳам рўмолларини ечишган. Баъзи намойишчилар ҳижобини ёқиб ҳам боришган. Келтирилишича, улар ахлоқ полицияси ҳамда ҳар қадами ортидан жосус қўядиган Исломий республика раҳбарларидан чарчашган.

Норозилар нима кийишни ўзлари ҳал қилиш ҳуқуқини таъкидлашган.

Расмий Теҳрон хабарларига кўра, Беҳешти каби баъзи университетлар талабалари кампусларда норозилик намойишларини бошлаган. Ижтимоий тармоқларда сешанба куни кечқурун ҳам бутун мамлакат бўйлаб норозиликларни давом эттириш учун чақириқлар қилинган.

Мамлакатдаги энг йирик Теҳрон университети яна кузатилиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш мақсадида аввалдан чора кўрган ва талабаларга СМС орқали кейинги уч ҳафта ичида барча дарсларни онлайн режимида ўтказилишини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1