Sevimli

Украина россиялик ҳарбийларни таслим бўлишга чақирди

ДУНЁ 22.09.2022, 10:10
Украина россиялик ҳарбийларни таслим бўлишга чақирди

Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук 21 сентябрь куни кечқурун россиялик ҳарбийларни таслим бўлишга чақирди, дея xaбар берди "Медуза".

“Шу орқали сиз ўзингиз ва яқинларингиз учун энг қимматли нарса — ҳаётингизни сақлаб қоласиз. Бу бегона юртда ўлиб кетгандан яхшироқ”, — дейди у.

Верешчук вақт ўтиши билан таслим бўлган россияликлар украиналик ҳарбий асирларга алмаштирилиши мумкинлигини айтди, бироқ улар қайтишдан бош тортиш ҳуқуқига эга эканини ҳам таъкидлади.

“Агар сиз Россияга қайтишни истамасангиз, Женева конвенсиялари ва Украина қонунларига кўра, ҳеч ким сизнинг хоҳишингизга қарши Россияга қайтармайди”, — дейди Украина бош вазири ўринбосари.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Тошкент
+26.97° очиқ ҳаво
Валюта курси
11010.33
USD 30.32
10851.78
EUR -52.47
183.58
RUB 2.47
1