Қозоғистон Сенати Биринчи Президент кунини давлат байрамлари рўйхатидан чиқариб ташлаш учун овоз берди, деб хабар бермоқда "kommersant".
Маълум қилинишича, ҳужжат давлат раҳбарига имзолаш учун юборилган.
Эндиликда Биринчи Президент куни Давлат рамзлари куни, Шукроналик куни ва бошқа байрамлар қаторида ижтимоий аҳамиятга эга байрамлар мақомига эга бўлади. Қонун шунингдек, 25 октябрда нишонланадиган Республика куни миллий байрамини ҳам белгилайди. Мустақиллик куни (16 октябрь) миллий байрам эмас, балки давлат мақомига эга бўлади.
Маълумот учун, Биринчи Президент куни 2012 йилдан буён 1 декабрда нишонланади. Мамлакатнинг биринчи раҳбари Нурсултон Назарбоев бўлиб, у 2019 йилда истеъфога чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон парламенти ва президент Қосим-Жомарт Токаев ўтган ҳафта конституцияга ўзгартиришларни маъқуллади. Остона номини пойтахтга қайтардилар. Назарбоевнинг ўрнини эгаллаган Токаев 2019 йилда пойтахт номини Нур-Султон деб ўзгартириш ташаббуси билан чиққан эди.