1

Европа Иттифоқи Украинадаги референдумлар туфайли Россияга қарши янги санкциялар киритади

ДУНЁ 22.09.2022, 15:32
Европа Иттифоқи Украинадаги референдумлар туфайли Россияга қарши янги санкциялар киритади

Европа Иттифоқнинг Россияга қарши янги санкциялари персонал ва алоҳида секторларга қаратилган бўлади. Бу ҳақда "Zamon.uz"  ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий комиссари Жозеп Боррелга таяниб маълум қилди. 

“Украинага қурол етказиб бериш орқали ҳарбий ёрдам ҳажмини кўпайтирамиз. Шу билан бирга биз янги рестрикциялар — персонал ва алоҳида секторларга қаратилган чекловларни қабул қиламиз”, – деган дипломат.

Шу билан бирга Европа бош дипломати Украинанинг қатор ҳудудларининг Россияга “қўшилиши” бўйича “референдумлар” ўтказилиши фонида имкон қадар тезкор равишда санкциялар жорий этилишини айтган.

Маълумот ўрнида: Тан олинмаган “ДХР” ва “ЛХР”, шунингдек, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги россияпараст маъмурият 23-27 сентябрь кунлари РФ таркибига кириш учун “референдумлар” ўтказилишини эълон қилди. Ғарб ва дунёнинг аксарият давлатлари бу амалиётни тан олмаслигини маълум қилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1