1

Россия охирги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган Марказий Осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи

ДУНЁ 22.09.2022, 15:52
Россия охирги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган Марказий Осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи

Россияда ушбу мамлакатда охирги ўн йилда фуқароликни олган шахсларни, айниқса, Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон вакилларини “қисман ҳарбий сафарбарлик” доирасида ҳарбий хизматга жалб қилиш бўйича таклиф тайёрланмоқда.  

Бу ҳақда Миллий коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси, Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Кирил Кабанов маълум қилган. Унинг фикрича, ҳарбий хизматдан бўйин товлаш нафақат ҳарбий хизматга мажбур шахснинг, балки унинг оила аъзоларининг ҳам фуқароликдан маҳрум қилинишига асос бўлиб хизмат қилади.

Кирил Кабановнинг фикрича, бу Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматларининг Россиядаги фуқароларини урушда иштирок этмаслик бўйича огоҳлантиришлари учун муносиб жавоб бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1