1

Наманганда пахта майдонига кириб кетган ҳўкиз отиб ўлдирилди

ЖАМИЯТ 22.09.2022, 22:56
Наманганда пахта майдонига кириб кетган ҳўкиз отиб ўлдирилди

Ижтимоий тармоқларда Намангандаги пахта далалардан бирига кириб кетган молни отиб ўлдиришгани билан боғлиқ хабар тарқалди. 

Видеода тўппончадан икки маротаба ўқ узилгани акс этади.

Вилоят ИИБ содир бўлган бу ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Уйчи туманида содир бўлган.

"Ҳозирда видеотасвирдаги фуқаролар туман ИИБга келтирилиб, ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда айбдорларга қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши таъминланши билдирилиб.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1