АсосийJamiyat

Энди "коробка" уйлар учун ҳам субсидия берилади

'Энди "коробка" уйлар учун ҳам субсидия берилади'ning rasmi

"Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, ипотека кредити механизмларидан фойдаланиш амалиётини янада такомиллаштириш ва кенгайтириш мақсадида аҳолига қатор қулайликлар яратилиши белгилаб қўйилди.

Жумладан, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратилади.

    Бошқа янгиликлар