1

НАТО Хитойни Россияга таъсир ўтказишга чақирди

ДУНЁ 23.09.2022, 15:20
НАТО Хитойни Россияга таъсир ўтказишга чақирди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда Пекинни Россияга Украина масаласида таъсир ўтказишини сўради, дея хабар бермоқда "Zamon.uz" сйти.

Бош котиб бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган. У Ван И билан Нью-Йоркда, БМТ Бош ассамблеяси доирасида учрашган.

“Мен Хитойни Украинадаги можаронинг тугалланиши учун Россияга таъсир ўтказишга чақирдим”, – деган Столтенберг.

Томонлар, шунингдек, Тайвань масаласини ҳам муҳокама қилган. Альянс етакчиси НАТОнинг глобал хавфсизлик бўйича мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.

Аввалроқ Столтенберг Украина можаросининг қачон тугаши номаълумлигини айтганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1