1

Кобулдаги масжидда жума намозидан кейин портлаш содир бўлди

ДУНЁ 23.09.2022, 18:24
Кобулдаги масжидда жума намозидан кейин портлаш содир бўлди

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Вазир Акбон Хон масжиди яқинида теракт уюштирилди, деб хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жума намози тугагандан сўнг одамлар масжиддан чиқиб кетаётганида портлаш содир бўлган.

"Қурбонларнинг барчаси тинч аҳоли вакилларидир", — дейди Кобул полицияси вакили Холид Задран.

Ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган, яна 10 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда жума намози пайтида масжид портлаган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1