Расул Кушербоевни онасидан сўккан фуқаро жазоланди

ЖАМИЯТ 24.09.2022, 16:53
Расул Кушербоевни онасидан сўккан фуқаро жазоланди

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали видеомурожаат йўллаб, унда сурхондарёлик фуқаро уни марҳум онасидан сўкканини маълум қилганди. У ҳолат юзасидан Ички ишлар вазири номига ариза киритганди.

Депутат Кушербоевнинг маълум қилишича, ҳақорат бўйича иш судда кўриб чиқилди.

“Кеча, 23 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Бойсун тумани судида фуқаро С. Султоновнинг мени ҳақорат қилганлигига доир иш кўриб чиқилди. Мен ЖИБ Юнусобод тумани судидан онлайн иштирок этдим”, дейди депутат.

Суд фуқаро С.Султоновни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига асосан БҲМнинг ўттиз баравари (9 млн сўм) миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилган.

“Якунида менга фуқаролик суди орқали ҳуқуқбузар С.Султоновдан маънавий зарар ундиришим мумкинлиги тушунтирилди”, дейди Кушербоев ҳақоратдан тийилишга чақириб.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+8.97° tumanli
Валюта курси
11212.97
USD -17.4
11622.24
EUR -110.13
183.62
RUB -1.2
1