Путин ҳарбий хизматга оид тузатишлар пакетини имзолади

ДУНЁ 24.09.2022, 18:41
Путин ҳарбий хизматга оид тузатишлар пакетини имзолади

Владимир Путин жанговар ҳаракатларда қатнашишдан бош тортгани учун 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Россия президенти имзолаган ҳарбий хизматга оид тузатишлар пакетида қуйидагилар кўзда тутилган:

— Ихтиёрий таслим бўлганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди (3 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);

— Талончилик учун жиноий жавобгарлик (15 йилгача қамоқ жазоси);

— Шунингдек, давлат мудофаа буюртмаси бўйича шартнома шартларини такроран бузганлик учун - 4 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, агар топшириқ бажарилмаса ёки зарар камида 5 миллион рублни ташкил этган бўлса, . 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади;

— Давлат мудофаа буюртмаси бўйича шартнома тузишдан такроран бош тортганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик назарда тутилган (4 йилдан 8 йилгача);

— Захирадан ҳарбий тайёргарликка чақирилганлар шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар билан бирга бўлмаслик ёки хизмат жойини рухсатсиз тарк этганлик учун жиноий жавобгарликка тортилади;

— Ҳарбий буйруқларни бажармаганлик, дезертирлик, хизматдан бўйин товлаганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди, агар улар “ҳарбий ҳолат даврида, уруш даврида ёки қуролли можаролар ҳамда жанговар ҳаракатлар шароитида” содир этилган бўлса, жавобгарлик кучайтирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1