​Қон томирлари бўйлаб ҳаракатланувчи митти робот яратилди

ЖАМИЯТ 24.09.2022, 20:28
​Қон томирлари бўйлаб ҳаракатланувчи митти робот яратилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котибининг маълум қилишича, тайванлик олимлар фармацевтик маҳсулотларнинг ножўя таъсирларини бартараф этиш мақсадида дори воситаларини организмнинг зарур нуқталарига етказиб бера оладиган митти робот яратишди. 

Инновацион қурилманинг узунлиги бир сантиметрдан ҳам кичикроқ. У ножўя таъсирга эга дори воситаларини тўғридан-тўғри касаллик ўчоғига етказишга мослаштирилган.

Янги ихтиро магнит нанозаррачаларидан иборат. У қон томирлари орқали ҳаракатланиб, шаклини ўзгартириши, қолаверса, зарур паллада бўлиниб, яна бир бутунга бирлашиши мумкин. 

Олимлар хулосасига кўра, митти роботнинг хоссалари даволаш ва тиббий диагностикада қўл келади. Хусусан, дори-дармонларни организмга мақсадли етказиб беришда катта натижа беради

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1