1

Қирғизистон битимларга зид равишда ҳарбий кучларини чегара яқинидаги аҳоли пунктларида яширин сақлаб турибди – Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин

ЖАМИЯТ 25.09.2022, 08:35
Қирғизистон битимларга зид равишда ҳарбий кучларини чегара яқинидаги аҳоли пунктларида яширин сақлаб турибди – Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида сўзлаган нутқида Тожикистон Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги воқеаларга эътибор қаратди. Бу ҳақда "Америка овози" хабар берди.

"Тожикистон ўз ҳудудида фуқаролик урушини бошидан кечирган давлат сифатида тинчлик қадрини яхши билади. Қўшни Хитой ва Ўзбекистон билан чегара бўйича муроса дипломатиясига аъло даражада амал қилаётган давлат сифатида етарли тажрибага эга.

Афсуски, ўзаро имзоланган ўнлаб протоколларга Қирғизистон ҳукумати амал қилмаяпти. Аввалги ҳужжатлар Қирғизистонда ҳокимият ўзгариши билан ўз кучини йўқотиб, бир томон манфаатларига хизмат қилмоқда", - деди Сирожиддин Муҳриддин.

Дипломатнинг таъкидлашича, чегара бўйича келишувлар БМТ ҳужжатлари ва халқаро стандартлар асосида ҳал этилиши керак. Бунга амал қилаётган Тожикистон агрессорми ёки амал қилмаётган Қирғизистон агрессорми, деган савол ташлади у.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1