Магистрлар 2-курсда ҳам тўловлар супер контракт миқдорида ундирилаётганидан норози

ЖАМИЯТ 25.09.2022, 08:52
Магистрлар 2-курсда ҳам тўловлар супер контракт миқдорида ундирилаётганидан норози

2-босқич магистратура талабалари ижтимоий тармоқлар орқали бу йилги ўқув жараёни учун амалга ошириладиган тўлов шартнома пулларининг қимматлигидан норози бўлиб мурожаат йўллашмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳолатни изоҳлади.

Унга кўра, давлат раҳбарининг 2021 йил 22 июндаги ПҚ–5157-сонли  ва 2022 йил 15 июндаги ПҚ–279-сонли қарорларида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинганларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланиши кўрсатилган.

Қарорларга мувофиқ, магистратура (клиник ординатура)га ўтган ўқув йилида қўшимча қабул қилинган талабалар белгиланган тўлов-контракт суммасини шартномага мувофиқ 2022/2023-ўқув йилида ҳам шу миқдорда тўлашлари лозим.

"Аммо ижтимоий тармоқларда мазкур тартибдаги тўлов миқдори нотўғри, яъни оширилган ёки табақалаштирилган (супер) контракт сифатида ундирилаётгани талқин қилинмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, бу тўлов миқдори оширилган ёки супер контракт ҳисобланмайди.  

Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан талабалар ва уларнинг яқинларидан тўловлар борасида савол туғилганда расмий манбаларга таянишлари, асоссиз хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз", – дейилади вазирлик изоҳида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+8.97° tumanli
Валюта курси
11212.97
USD -17.4
11622.24
EUR -110.13
183.62
RUB -1.2
1