Куни кеча Жанубий Кореяда фаолият кўрсатувчи Халқаро Киберспорт Институти билан англашув меморандуми имзоланди.
Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, федерация томонидан ташкил этиладиган барча мусобақа ва тадбирларни юқори савияда ўтказишга кўмаклашиш, мутахассис ва ўйинчиларни профессионал тарзда тайёрлаш, еSportsni босқичма-босқич ривожлантириш дастури бўйича мактаб, академия ва университет ташкил этиш — ушбу англашув меморандумининг бош мақсади ҳисобланади. Шунингдек, Марказий Осиё минтақасида халқаро мусобақалар ўтказиш, IT-технологиялар ва киберспорт соҳасида халқаро университет ташкил этиш, мактаб дарсликлари ишлаб чиқиш борасида ҳам ҳамкорлик қилишга келишиб олингани айтилади.
Меморандумга кўра, ҳар икки томон ёшларнинг ташаббуслари ва ғояларини қўллаб-қувватлаш ва улар орасидаги энг яхши лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда кўмаклашишда ҳам фаол иштирок этишади.