АсосийJamiyat

Ўзбекистонга қачондан совуқ ҳаво кириб келиши маълум қилинди

'Ўзбекистонга қачондан совуқ ҳаво кириб келиши маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати юқори бўлади ва 30-35° ни ташкил этади. Фақат Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 20-25° гача пасаяди.

Эртага ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади ва ҳафта охиригача Ўзбекистон ҳудуди нисбатан совуқ антициклон периферияси таъсири остида бўлади. Эртадан бошлаб республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво совуқлашади, кундузги ҳарорат 22-27° гача пасаяди. 29-30 сентябрда кечалари ҳарорат пасаяди, кечаси ва эрталаб термомерт устуни 10-15° гача пасаяди.

26-27 сентябрь кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Жанубнинг энг чеккасида ва Фарғона водийсида шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.

Республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага 27 сентябр куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

    Бошқа янгиликлар