1

Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда отишма содир бўлди (видео)

ДУНЁ 26.09.2022, 14:22
Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда отишма содир бўлди (видео)

Россиянинг Ижевск шаҳридаги  88-сонли мактабда содир бўлган отишмада 9 киши, жумладан, олти бола ҳалок бўлгани, 20 киши жароҳатлангани айтилмоқда.

Пушкинская кўчасидаги ушбу мактабда бугун, 26 сентябрь куни дарс вақтида отишма бошланган. Қора костюм кийган номаълум эркак синфга бостириб кириб, болаларга қарата ўқ узган.

Полиция муассасани ўраб олган ва ўқитувчилар эвакуация қилган. 

Хабарлар кўра, болаларга қарата ўт очган эркак ўзини отиб ўлдирган. Унинг жасади топилган.

Телеграм каналлардаги хабарларга кўра, қурбонлар орасида қорни ва кўкрагидан жароҳат олган 7 ёшли икки нафар бола, шунингдек, болдир қисмидан яраланган 10 ёшли ва 16 ёшли бола ҳам бор. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1