1

Қозоғистон Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ўтказилган референдум натижаларини тан олмади

ДУНЁ 26.09.2022, 16:09
Қозоғистон Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ўтказилган референдум натижаларини тан олмади

Қозоғистон Украинанинг тўрт вилоятининг Россия таркибига қўшилиши бўйича ўтказилган референдумларни тан олмайди, деб хабар берди Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

"Ўзини мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР ҳамда Запороже ва Херсон вилоятлари ҳарбий маъмуриятлари томонидан Россияга қўшилиш бўйича референдумлар ўтказилиши борасида Қозоғистон давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, уларнинг суверен тенглиги ва тинч-тотув яшаш тамойилларидан келиб чиқади", — дейди ТИВ матбуот котиби Ойбек Смарияров.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Токаевнинг БМТ минбаридан сўзлаган нутқига эътибор қаратиб, у ушбу жаҳон универсал ташкилоти Низомига асосланган халқаро ҳуқуқ тамойилига собитқадамлик билан риоя қилиш муҳимлигини таъкидлади. Низомда БМТга аъзо давлатларнинг тинчликни сақлаш ва давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш масъулияти ҳақида сўз боради.

“Биз сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигимизни яна бир бор тасдиқлаймиз. Шу билан бирга, мамлакатимиз ҳам минтақавий, ҳам жаҳон миқёсида барқарорликни сақлашни энг муҳим вазифа, деб билади”, — дейилади мурожаатда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1