Хабарингиз бор, ота-она ёки фарзандликка олувчининг нодавлат мактабгача ёки мактаб таълим ташкилотида ўқиш учун ҳар бир фарзандига ойига 3 млн сўм доирасидаги харажатлари солиқ солишдан озод қилинади.
Давлат солиқ қўмитаси ушбу имтиёз қандай ишлаши ҳақида тушунтириш берди.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилотиёки мактабда таълим пуллик ҳисобланади.
Ота-онанинг (фарзанд асраб олувчининг) ҳар бир бола учун ойига 3 млн сўм миқдоридаги харажатлари солиқдан озод этилган.
Масалан, ота (она)га унинг иш жойи бўйича ҳар ойда 720 минг сўм (6 млн сўмдан 12%) ЖШОДС ушлаб қолинган ҳолда 6 млн сўм иш ҳақи ҳисобланади.
У бухгалтерияга ўз фарзандининг таъминоти учун МТТга ҳар ойда 2,5 млн сўм ўтказиш ҳақида ариза тақдим этади.
Ушбу 2,5 млн сўм учун солиқ ҳисобланмайди. Бухгалтерия фақат 3,5 млн сўм (6 млн сўм - 2,5 млн сўм) фарқдан солиқ ушлаб қолади. Солиқ 420 минг сўмни (3500 х 12%) ташкил қилади. Ота (она) солиқдан ойига 300 минг сўм тежайди.
Имтиёз қандай қўлланилади?
Ота (она) имтиёзни:
- ўз корхонангизнинг бухгалтериясига маблағларни нодавлат мактабгача ёки мактаб таълим ташкилотига ўтказиш ҳақида ариза ва тўловга счёт (шартнома) тақдим этган ҳолда иш жойи бўйича;
- солиқ хизматига йил якунлари бўйича даромадлар тўғрисида декларация ва ўқиш учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҳужжатларни тақдим этган ҳолда қўллаши мумкин.
26.09.2022 17:11
Ота-она нодавлат таълим муассасаларига берган фарзанди учун 3 млн. сўм миқдорида солиқдан озод этилади. Ушбу имтиёз қандай ишлайди?
!['Ота-она нодавлат таълим муассасаларига берган фарзанди учун 3 млн. сўм миқдорида солиқдан озод этилади. Ушбу имтиёз қандай ишлайди?'ning rasmi](https://api.darakchi.uz/media/news_preview/2024/07/30/2170-xl.medium.webp)