1

Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

СИЁСАТ 26.09.2022, 19:55
Шавкат Мирзиёев Путинга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Владимир Путинга таъзия йўллади.  Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди. 

“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Ижевск шаҳридаги  88-сонли мактабда содир бўлган отишмада 9 киши, жумладан, олти бола ҳалок бўлгани, 20 киши жароҳатланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1