АсосийJamiyat

Сергелида божхоначилар қатор ҳуқуқбузарликларни фош этишди

'Сергелида божхоначилар қатор ҳуқуқбузарликларни фош этишди'ning rasmi

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, хориждан келтирилган дон сақлаш учун мўлжалланган ускуналар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Юк эгалари томонидан тақдим этилган божхона юк декларациясида товарлар яхлит битта товар сифатида таснифланиши маълум қилинган, бироқ ўтказилган текширувлар натижасида мазкур ускуналар алоҳида тарзда учта товар сифатида таснифланиши аниқланган.

Натижада, давлат бюджетига 103,4 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.

Навбатдаги ҳолатда эса божхона постига келтирилган ҳужжатларга кўра, болалар мотоцикли ва илгари фойдаланилган газ двигателлари текширувдан ўтказилганида, ҳужжатларда қайд этилмаган 27 дона аккумуляторли болалар автомобиллари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар