1

"Умра" дан қайтганлар "Каъба" атрофида нима бўлишини сўзлаб берди

ЖАМИЯТ 27.09.2022, 01:55
"Умра" дан қайтганлар "Каъба" атрофида нима бўлишини сўзлаб берди

Бугун, 27 сентябрь куни Тошкент Халқаро аэропорти  одамлар билан тўлиб-тошди. Ўз эгасини кутаётган гуллар, ёш қалқиган кўзлар ила "Умра" зиёратидан қайтганлар кутиб олинди.

Darakchi.uz' савобли аммаллар билан Ўзбекистонга етиб келганларни сўзга тутди.

Улар ўзлари яшаган шароит, кўрсатилган хизматлардан мамнунлигини айтишади. Буни уларнинг табассуми ҳам тасдиқлайди. Шунингдек, отахон ва онахонлар Каъба атрофида нималарни ҳис қилишгани, айнан қандай дуо қилишганини сўзлаб беришди.

"Муқаддас Каъба олдида жаннатмакон Ўзбекистонимнинг тинчлигини, эл-юртим соғлигини сўраб, дуо қилдим",-дейди кекса аёл ҳам қувонч ҳам йиғи ичида.

"Бутун ўзбек халқининг ҳаммасига боришни сўраб келяпмиз. Дуоларимиз илоҳим ижобат бўлсин", - дейди бошида дўппи, устида оппоқ кўйлаклар билан Тошкентга қайтиб келган отахон.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Умра" га борувчиларга "тавсия" бериб, ибодатини адо этиш учун кишидан жисмоний куч-қувват талаб этилишини маълум қилганди.

Дилбар Абдунабиева,
Ойбек Шукуров
Darakchi.uz' учун махсус.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1