АҚШ Украинага 457,5 миллион доллар ажратади

ДУНЁ 27.09.2022, 09:28
АҚШ Украинага 457,5 миллион доллар ажратади

АҚШ ҳукумати Украинага тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча 457,5 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Твиттерда маълум қилди, деб ёзмоқда "Zamon.uz".

“Қўшма Штатлар фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жиноий суд ишлари бўйича украиналик ҳамкорлар салоҳиятини ошириш учун қўшимча 457,5 миллион доллар ажратди. Бу маблағ фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди”,— деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта ЕИ Кенгаши Украинага 5 миллиард евро ажратишни маъқуллади. Украина Европа Иттифоқининг макромолиявий ёрдамининг иккинчи траншини бир ой ичида, яна бир қисмини эса йил охиригача олиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1