1

Тошкентда автомобилларга яширилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари фош қилинди

ЖИНОЯТ 27.09.2022, 11:48
Тошкентда автомобилларга яширилган кучли таъсир қилувчи дори воситалари фош қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Фуқаро К.М.нинг бошқарувидаги “SPARK” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, 66 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.Э. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситасида фуқаро Д.Ш. 48 дона қизил ва оқ рангли кучли таъсир қилувчи капсула шаклидаги дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.  

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходималари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. “Мангулик” кўчасида 48 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1