Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев хабар берди.
Агентликка волонтёрлик фаолияти соҳасида бир қатор ваколатлар берилмоқда. Жумладан:
- ️ волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
- ️ волонтёрлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади;
- ️ волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади;
- ️ волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.