1

Садир Жапаров Тожикистон билан келишувни танқид қилаётган қирғизистонликларни сафарбар қилишга кўрсатма берди

ДУНЁ 27.09.2022, 16:01
Садир Жапаров Тожикистон билан келишувни танқид қилаётган қирғизистонликларни сафарбар қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Мудофаа вазирлигига ижтимоий тармоқларда Тожикистон билан чегарадаги постларни олиб ташлаш бўйича келишувни танқид қилаётган ва буни ердан воз кечишга тенглаштираётган фуқароларни сафарбарликка чақиришни топширди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Эрбол Султонбоевга таяниб, «Спутник Киргизстан» хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Қирғизистон ўз ерларни бериб қўйгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатган барча фуқароларни захирадаги ротага йиғиб, Боткенга олиб бориш, қўлига қурол бериб, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш тугагунига қадар ҳарбий пост ва чегара бўлинмаларида қолдириш керак, — дея Жапаровнинг сўзларини келтирди Султонбоев.

Давлат раҳбарининг тушунтиришича, Қирғизистон ва Тожикистон тўқнашувлар бошланган жойлардаги аванпостларни олиб ташлаган. Шу билан бирга, чегаралар масаласи ҳал этилмагунча бирорта ҳам чегара пости очилмайди.

Жапаров фуқароларни Тожикистон еримизни тортиб олади, деб хавотирланмасликка чақирди ва чегарачилар бир метр ҳудудни ҳам бериб қўймаслигини айтди.

Бизнинг чегара ўтиш жойи сунъий йўлдошлар ва дронлар томонидан назорат қилинмоқда, аскарлар хавфсиз позициялардан кузатиб туришибди, — деди у.

Сентябрь ойи ўрталарида қирғиз-тожик чегарасида содир бўлган тўқнашувлардан сўнг мамлакатлар махсус хизматлари раҳбарлари тинчлик ўрнатиш тўғрисидаги протоколни имзолаган эди. 25 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарлари «Қизил-бел» назорат-ўтказиш пунктида учрашиб, чегарадаги вазиятни тартибга солиш бўйича протокол имзолади.

Қирғизистон МХД қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиевнинг айтишича, томонлар «Тамдик» ва «Бедак» чегара постларида, Булоқбоши, Кех, Оқсой, Шаршара постларидаги ҳар қандай қўриқлаш бўлинмаларини олиб ташлаш ва жойлаштирмаслик ҳақида келишиб олган. Унинг таъкидлашича, бинолар ва иншоотлар сақланиб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1